АПУЛЕЙ

АПУЛЕЙ (Apuleius) (тахм. мил. 125, Мадавра, Шим. Африка — тахм. 180) — Қад. Рим ёзувчиси. Юнон ва лотин тилларида ёзган. Бизгача 11 китобдан иборат «Метаморфоза» («Олтин эшак» номи билан ҳам машҳур) асари етиб келган. Бу асар шаҳвоний, маиший-ҳажвий ва диний мавзуда ёзилган. Бундан ташқари Рим чекка вилоятидаги турмуш ва ахлоқ тасвирланган. Апулей романлари мавзуидан Бокаччо, Сервантес ва б. фойдаланган.