АППРОКСИМАЦИЯ

АППРОКСИМАЦИЯ (лот. approximara — яқинлаштириш) — математик миқдорларни улардан соддароқ миқдорлар орқали тақрибий ифодалаш. Кўпинча, эгри чизиқларни синиқ чизиқлар, иррационал сонларни рационал сонлар, функцияларни кўпҳадлар ёки яқинлаштирадиган турли содда аппаратлар орқали исталган даражадаги аниқликда Аппроксимация ланади.