АПОФЕОЗ

АПОФЕОЗ (юн. apotheosis — илоҳийлаштириш) — 1) бирор бир шахс ёки воқеани шарафлаш;

2) тантанали якун;

3) халқни, қаҳрамонни ёки бирор воқеани шарафлайдиган спектакль, байрам концерт дастури ёки цирк томошасининг одатда якунловчи, тантанали оммавий саҳнаси: «Гулсара» операси (Р. Глиэр ва Т. Содиқов)нинг якунловчи қисми. Апофеоз томоша, байрам намойишининг мустақил қисми сифатида (матнеиз) бўлиши ҳам мумкин. Бу турдаги Апофеозлар иштирокчиларнинг таъсирли ҳолатлари («жонли лавҳа», «сўзсиз саҳна») асосида қурилади. Бунда декорация, кийим, бутафория ва б. катта аҳамиятга молик. Ҳозир ҳар йилги Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган концертларда Апофеознинг турли кўринишларидан фойдаланилади.