АПОЛЛОН

АПОЛЛОН (Parnassius apollonius) — елканлилар оиласига мансуб капалак, Европа, Кавказ ва Ғарбий Сибирнинг тоғли ҳудудларида (баъзан пасттекисликларда) тарқалган, ёйилган қанотларининг уз. 70 — 90 мм га етади. Кўпчилик мамлакатларда Қизил китобга киритилган. Ўзбекистон ҳудудида ўрта тоғ минтақасида 1700 — 2100 м баландликда учрайди. Битта генерацияси ривожланади. Қурт даврида қишлайди. Капалаги май — июнь ойида уча бошлайди. Уй ҳайвонлари сонининг ортиб бориши, йўл ва уй-жой қурилиши туфайли яшаш муҳитининг ўзгариши билан Аполлон сони кескин камайиб бормоқда.