АПЕРТУРА (лот. apertura — тешик, тирқиш) — оптик тизимнинг ёруғлик нурларини ўтказадиган тешиги; линзалар ёки диафрагмалар билан узгартирилиши мумкин. Бурчакли Апертура — оптик тизимдан утувчи ёруғлик конуссимон дастасининг четкл нурлари орасидаги а бурчак. Сонли A. Ғisin – у га тенг; я — буюм қўйилган муҳитнинг синдириш кўрсаткичи. Тасвирнинг ёритилганлиги ва оптик асбобнинг ажратиш қобилияти Апертурага боғлиқ булади.