АОРСЛАР

АОРСЛАР — сармат қабилаларининг йирик иттифоқи. Аорслар ҳақида маълумотлар Страбон, Птолемей, Плиний ва Тацит асарларида учрайди. Хитой йилномаларида Аорслар яньцай номи билан келтирилган. Аорслар дастлаб Орол ёки Каспий денгизининг шим. да яшаган. Мил. ав. 2-а. да Каспий денгизининг шим. билан Дон дарёси оралигига ва Кавказ тоғлари томонга тарқалган. Аорслар жангари кўчманчи чорвадорлар бўлиб, Кавказ, Боспор давлати, Туркистон халқлари ўртасидаги савдо ишларида, Боспор давлатидаги тахт учун ўзаро урушларда фаол қатнашган. 2-а. да аланлар бошчилигидаги йирик сармат қабилалари иттифоқига қўшилган.