АНХРАМАЙНУ

АНХРАМАЙНУ (форс тилидаги ўрта аср манбаларида Аҳриман, юнон адабиётларида Ареиманиос, Ариман) — зардушпгийликяа ёвуз кучлар, зулмат ва ўлим бошлиғи, Ахурамазданинг душмани, инсон руҳиятидаги салбий ҳиссиётларнинг тимсоли. Авесто китобининг «Гатлар» қисмида Анхрамайну номи умуман эслатилмайди: уларда ёвузлик руҳи ва яхшилик руҳи — тегишлича бадкорликлар ва одилликлар йўлларини танлаган эгизаклардир. «Клчик Авесто»да Анхрамайну — ёвуз руҳларни бошлаб юрадиган «жаҳолат ҳокими»дир; у ҳар хил гуноҳлар, сеҳру жодулар қилади, ёмонлик тимсоли сифатида совуқлик ва қору музликни, ўлим, касаллик, кексалик, заҳарли ҳашаротларни юборади, биринчи инсон Говамардни ҳалок этади. Одатда у, Аҳурамаздага қарши ўз қўл остидаги иблисона кучлар — девлар ёрдамида курашади. Унинг зўри билан дунё бир-бирига қарама-қарши 2 тараф — яхшилик ва ёвузликлар тарафига бўлиниб қолади.

А. Авестонинг Д«инкарт» ва «Зотсепрўм» деган қисмларидаги ривоятларда тилга олинади. Жумладан, «Динкарт» 7-китобининг 2-фаслида ва «Зотсепрўм»нинг 12-фаслида нақл этилган. Унда чегаралар даҳсизлигини сақлаш учун яратилган ҳўкизни ўлдириш б-н боғлиқ достон бор. А. нинг қилмиши барибир жазосиз қолмайди. Умуман Анхрамайнунинг яхшилик ва ёруғликка қарши кураши абадий давом этади. Лекин А. Аҳурамаздани енгишга ожизлик қилади, чунки ҳар доим яхшилик ғолиб чиқади.