АНХЕЛЬ

АНХЕЛЬ — Венесуэладаги шаршара, Гвиана ясситоғлигидаги Чурун дарёси (Ориноко дарёси ҳавзаси) да. 1054 м баландликдан (Ер шаридаги энг баланд шаршара) оқиб тушади. 1935 й. да венесуэлалик учувчи X. Анхель томонидан кашф қилинган.