АНФИЛАДА

АНФИЛАДА (франц. enfi lade) — тўғри чизиқ бўйича бир-бири билан туташган қатор хоналар. Уларнинг эшиклари ҳам бир ўқ бўйлаб жойлашган бўлиб, бу эшиклар очиқ турганида бино узайгандек туюлади. Анфилада кўпроқ барокко ва классицизм услубидаги сарой ва музей биноларига хос.