АНУШАХОН, Абулмузаффар Муҳаммад (7-1686) — Хива хони (166486). Шайбонийлардан. Абулғозий Баходирхоннинг ўғли. Бухоро хони Абдулазизга қарши жанг (1657) да қаҳрамонлик кўрсатиб, жанг тақдирини хиваликлар фойдасига ҳал қилган ва отасини ўлимдан сақлаб қолган. Бунинг учун отаси Анушахонга туг, лашкар ва Ҳазорасп ш. ни инъом этган ва Хивада унинг номига катта ҳаммом қурдирган (қ. Анушахон ҳаммоми). А. тахтга ўтиргач, хонлик чегараларини мустаҳкамлаш учун Янги Кот, Шоҳобод қалъаларини қурдирган. Сўнг, 1686 й. Бухоро хонлигига юриш қилиб, Ғиждувон, Ҳазора, Самарқанд, Қарши ва Шаҳрисабзни эгаллаган. Анушахон даврида Қорақалпоғистондаги Султон Вайс бобо ва Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбаралари, Оқ масжид таъмирланган, «Шажарайи турк» асари охирига етказилган. А. Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбарасига дафн этилган.