АНУС

АНУС, анал тешик — тўғри ичакнинг охирги қисми — орқа чиқарув тешиги. Анус даставвал мустақил ривожланиб, кейин тўғри ичакнинг пастки қисмига очилади. Баъзан тўғри ичак билан Анус ўртасида парда сақланса, чақалоқда ич бўшалмайди. Бунда жарроҳлик йўли билан парда тешилади. Анус деворининг ички, шиллиқ қавати узунасига жойлашган бурмалардан иборат бўлиб, вена қон томири чиғалларига бой. Ануснинг мускул қавати кўндалангтарғил мускуллардан иборат бўлиб, ихтиёрий қисқаради.