АНТРОПОМОРФИЗМ (антропо …ва юн. morphe — шакл, кўриниш) — худо ҳамда илоҳий кучларни, табиатдаги нарса, ҳодисаларни инсон қиёфасида тасаввур қилиш. Антропоморфизм қад. юнонлар динида кенг тарқалган эди. Уларнинг тасаввурича, худолар инсонга хос хусусиятларга эга бўлиб, абадий яшайди. Антропоморфизм ҳоз. замон динларининг кўпига хос бўлсада, ислом ва иудаизм (яҳудий) дини уни тан олмайди. Исломда худони инсонга ўхшатиб тасаввур этиш ва одам қиёфасида расмга тушириш ман этилган.