АНТРАКТ

АНТРАКТ (франц. entr’acte — ҳаракат ўртаси) — 1) спектаклда пардалар, концерт ва цирк томошаларида бўлимлар орасидаги танаффус;

2) опера, балет, драматик спектаклнинг биронбир пардаси (1-сидан ташқари) бошланиши олдидан чалинадиган мусиқали муқаддима.