АНТОНИНЛАР

АНТОНИНЛАР — Рим императорлари сулоласи (96 — 192); сулоланинг асосчиси император Нерва (96 — 98). Нерва, Траян, Адриан, Антонин Пий, Марк Аврелий (Луций Вер билан биргаликда) ва Коммодлар Антонинлар сулоласидан. Антонинлар ҳукмронлигида Италия тушкунликка учради. Бу даврда қулчилик таназзулга учраб, колонлар меҳнатидан кенг фойдаланилди. Пастки табақаларнинг беҳад эксплуатация қилиниши вилоятларда норозилик ҳаракатларининг авж олишига сабаб булади. Шулардан энг йириги Бар-Кохба, Буколлар ҳаракатлари эди. Антонинлар даврида империя чегарасига варварлар бостириб кира бошлади. Коммод ҳукмронлиги давридан бошлаб Антонинлар империяси инқирозга учрайди.