АНТИФОН

АНТИФОН (юн. antiphonos — жавобан садоланувчи; anti — қарши ва phon — овоз, товуш) — икки хорнинг ёки яккахон хонанда билан хорнинг навбатманавбат куйлаши. Келиб чикишига кўра юнон фожиаси билан боғлиқ бўлиб, унда хор иккига ажралиб куйлаган. Кейинчалик турли черков хорларига, жумладан христиан диний-мусикий маросимига киритилпш. Антифон услуб сифатида Европа композиторларининг кўп асарларида қўлланилган.

Ўзбек халқи мусиқасида ҳам Антифон услуби мавжуд, айниқса, анъанавий катта ашу-ла, ялла ва б. ижрочилигида кузатилади. «Шашмақом»нинг айтим йўлларини ижро этишда яккахон билан бир гуруҳ хонандалар ёки аёллар билан эркакларнинг навбатма-навбат куйлаши ҳам Антифон ҳисобланади. М. Бурҳонов, С. Бобоев, Б. Умиджонов ва б. ўзбек композиторларининг жўрсиз хор учун яратган асарлари ҳам Антифонга мисол булади.