АНТИТЕЗИС

АНТИТЕЗИС (юн. antithesis — тезисга зид) — мантиқда, хусусан, исботлаш назариясида дастлабки асосий фикрга зид баён қилинган мулоҳаза. Антитезисда тескари фикр тўғри деб фараз қилинади ва исботлашда қўлланилади (қ. Исбот). Фалсафада Антитезис диалектик тараққиёт жараёнининг муайян бир босқичи, аввалги асосий ҳолатнинг (тезиснинг) ўз-ўзидан инкор этилиши. Аммо Антитезис мутлақ инкор эмас, балки у тезиснинг маълум бир томонини инкор этиб, унинг ижобий мазмунини ўзида сақлайди ва тараққиётни юқорироқ босқичга кўтаради. Бу босқич инкорни инкор ёки синтез деб аталади. Антитезис уч босқичли ривожланиш (триада)нинг таркибий қисми сифатида биринчи марта Гегель томонидан талқин қилинган.