АНТИПИРОГЕНЛАР (анти… ва юн руг — олов ва genos — тугилиш) — кумир, рудалар ва б. нинг ўз-ўзидан ёнишига тўсқинлик қилувчи моддалар. Антипирогенлар сифатида сув, натрий силикат эритмалари, парда ҳосил қилувчи эритмалар, оксидланиш ингибиторлари ва б. қўлланилади. Антипирогенлар рудалардаги ёнғинни ўчириш учун ишлатилади.