АНТИПЕРИСТАЛЬТИКА (анти… ва юн. peristaltikos — ичакдаги суюқликни сурадиган куч) — қизилўнгач, меъда ва ичакларнинг пастдан қисқариши. Одатда овқат моддалари, суюклик оғиз бўшлиғидан ҳалқум, қизилўнгачнинг юқоридан пастга қараб бўғимма-бўғим қисқариши туфайли меъдага, сўнфа ичакка йўналади. Бунда ҳазм аъзолари деворидаги ҳалқасимон силлиқ мускуллар юқоридан пастга қараб навбат билан қисқарса, узунасига жойлашган мускуллар эса қисқариб ичак бўшлиғини кенгайтириб, чайқалтиради. Сифатсиз овкат истеъмол қилинганда ҳалқасимон мускуллар, аксинча, пастдан юқорига — оғиз бўшлиғига қараб қисқаради. Узунасига жойлашган мускуллар эса бўшашади. Натижада ичакдаги овкат юқорига — оғиз бушлиғи томон йўналиб, қусиш жараёни вужудга келади.