АНТИНЕЙТРИНО

АНТИНЕЙТРИНО — нейтринота нисбатан антизарра; массаси нейтриноники сингари жуда кичик ёки нолга яқин. Электр зарядига эга эмас, нейтринога нисбатан қарама-қарши лептон зарядига эга. Икки хил нейтрино мавжуд бўлганидек, Антинейтринонинг ҳам икки тури бор.