АНТИМОНИТ

АНТИМОНИТ (сурма ялтироги) — сульфидлар синфига мансуб минерал. Sb2S3. Аралашмалари: Bi, As, Ag, Аи. Қаттиқлиги 2 — 2,5. С. оғ. 4,5 – 4,6. Мўрт. Ранги пўлатсимон кулранг. Кристаллари игнага ўхшаш ва призматик шаклда. Яхлит масса тариқасида ҳам учрайди. Кўпинча, у киноварь билан паст т-рали (эпитермал) конларда бўлади. Сурма олинадиган асосий минерал. Антимонитнинг йирик конлари Япония, Хитой, Россия (Красноярск ўлкаси) ва Украинада; Ўзбекистонда Фарғона водийси, Қизилқум (Қақпатос) да учрайди.