АНТИМОДДА

АНТИМОДДА — антизарралардан ташкил топган материя тизими. Антинуклонлар антиядрони, антиядро билан антиэлектронлар (позитронлар) антиатомни, анти-атомлар антимолекулани ҳосил қилади ва ҳ. к. Шу равиҳда антизарралардан ҳосил бўлган турлича антижисмлар, антиюлдузлар, антигалактикалар мавжуд бўлиши эхтимолдан холи эмас. Антиэлектрон, антипротон, антинейтрон ва б. айрим антизарралар кўплаб тажрибаларда аниқланди. Антипротон билан бир антинейтрондан ташкил топган антиводород ядроси ва икки антипротон билан антинейтрондан ташкил топган антигелий ядроси борлиги ҳам ўгказилган тажрибаларда маълум бўлди. Материя ва модда тушунчалари айнан тушунчалар эмас. Антимодда каби модда ҳам материя шаклларидан бири. Модда электрон, протон, нейтрон сингари зарралардан ташкил топган атом ва молекулалар тўпламидан иборат. Материянинг модда шаклида яшаши фанга кўпдан маълум. Материянинг А шаклида яшаши фақат 20-а. дагина аниқланди. Ер юзаси ёки космос микёсида модда билан Анинг ўзаро таъсири, жумладан, уларнинг аннигиляцижи натижасида рр бериши мумкин бўлган катта энергияли турли ҳодисаларни ўрганиш келажак физикасининг муҳим масалаларидандир.

Атом ва антиатом тўқнашишда жуфт электрон-позитронларнинг, шунингдек, нуклон ва антинуклонларнинг шиддатли аннигиляция жараёнлари юз беради. Барча мазкур жараёнлар натижасида катта миқдорда энергия ажралиб чиқади. Ҳозирчалик фан аннигиляция энергиясидан фойдаланишнинг самаралилиги ҳақида фикр юритиш имконини бера оладиган даражада етарли далилларга эга эмас. Бу энергиянинг кўп қисми нейтрино оқимига ҳамда моддалар билан суcт ўзаро таъсирда бўладиган ғоят қисқа тўлқинли гамма-нурларга тўғри келади. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, аннигиляциянинг барча энергиясидан тўлиқ фойдаланишга яқин вақтларда эришиш эхтимоддан узоқ. Агар ҳақиқатан бу ғоя амалга ошадиган бўлса, инсон ғоят битмас-туганмас энергия манбаига эга бўлади. Зотан, 1 кг модда ва Антимодданинг тўлиқ ўзаро таъсирида ажралиб чиқадиган энергия 3 миллиард тонна тошкўмир ёнганда олинадиган энергиядан 3 миллиард марта, шунча миқдордаги ураннинг атом реакторида «ёниши»дан ҳосил бўладиган энергиядан эса минг марта зиёд бўлади.

Ад.: Широков Ю. М., Юдин Н. П., Ядерная физика, М., 1972; Бекжонов P. Б., Модда тузилиши, Т., 1997.