АНТИМИОТИК МОДДАЛАР

АНТИМИОТИК МОДДАЛАР — кўз қорачиғини кенгайтирадиган дорилар; улар кўз рангдор пардасининг айланма силлиқ мускулларини бўшаштиради (парасимпатик нерв импульсини тўхта-тиш ҳисобига). Антимиотик моддаларга м – холиноблокаторлар — атропин сульфат, платифиллин гидротартрат ва б. киради.