АНТИЛОПАЛАР

АНТИЛОПАЛАР — қувушшохлилар оиласига мансуб ҳайвонларнинг эски номи. Илгари Антилопаларга эчки, қўй ва ҳўкизлардан бошқа барча қувушшохли ҳайвонлар киритилган. Ҳозир Антилопалар уруғига фақат бир тур — гарну антилопаси киритилади.