АНТИЗАРРАЛАР — массаси, спини, изотопик спини, жуфт-тоқлиги ўзининг «эгизак» заррасининг мос параметрларига ўзаро тенг бўлиб, бир-би-ридан фақат электр ва нуклон зарядлари, ажиблиги, магнит моментларининг ишоралари билан фарқ қиладиган элементар зарралар.
Зарра ва Антизарраларга мисоллар: электрон ва позитрон, протон ва антипротон, нейтрон ва антинейтрон, нейтрино ва антинейтрино. Бундан кўринадики, Антизарралар зарядли зарраларда ҳам, электр жиҳатдан нейтрал (зарядсиз) зарраларда ҳам мавжуд.
Антипротон (р) протон (р) га нисбатан Антизарралар: массаси, спини, заряди ва магнит моментининг мутлақ қийматлари протоннинг тегишли физик параметрларига тенг. Фақат заряди ва магнит моментининг ишораси билан протондан фарқ қилади. Антинейтрон (я) эса нейтрал (электр заряди нолга тенг) бўлган нейтрондан фақат магнит моментининг ишораси билан фарқ қилади.
Зарра ва Антизарралар жуфтининг алоҳида хоссаси — уларнинг бир-бири билан учрашганда аннигиляцияланиб, материянинг бошқа шаклига айланиши. Мас, электрон ва позитрон аннигиляцияси натижасида улар йўқолиб, фотон (ёруғлик кванти) ҳосил бўлади. Антипротон ва антинейтронлар нуклонлар билан аннигиляцияланади, бунда я-мезонлар ҳосил бўлади.