АНТИГЕНЛАР — маълум шароитда иммун жавоб бериш ва махсус антителолар ишланиб чиқиши, ёт ҳужайраларни емириб лимфоцитлар ҳосил бўлиши, иммунологик ҳолат еки толерантлик шаклланишига сабаб бўладиган турли моддалар. Антигенларнинг энг муҳим хусусияти антигенлик ва ўзига хосликдир. Хусусиятига кўра А. нинг тўла ва қисман, шунингдек эрийдиган (оқсиллар ёки улар комплексларининг бошқа моддалар билан сувдаги эритмаси), корпускуляр (бактериялар, ҳайвон ҳужайралари), кучли ва кучсиз, табиий ва сунъий ҳамда гетеро-, изо, аутоантигенлар фарқ қилинади. Антигенларни ўрганиш (айниқса тўқималар мутаносиблигини) аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтказиш, инфекцион жараёнларнинг ривожланиши, шунингдек ўсмаларни аниқлаш ва даволашда жуда муҳим аҳамиятга эга.