АНТИБ

АНТИБ — Франция жан. даги шаҳар ва порт, иқлим курорти. Денгиз бўйи Альп тоғлари этагида, Мовий қирғоқда, Канн ш. дан шарқда. Аҳолиси 63 минг киши (1990). Туризм маркази. Гулчилик ва бадиий кулолчилик билан шуғулланилади. Собиқ Гримальди саройида П. Пикассо музейи, Антиб бўрнида ботаника боғи ва Наполеон музейи бор. Шаҳарга мил. ав. 4-а. да юнонларнинг Антиполис колонияси сифатида асос солинган.