АНТАРКТИКА МИНТАҚАСИ — Ернинг энг жан. географик минтақаси. Антарктидани ва Антарктиканинг баъзи оролларини ўз ичига олади. Антарктика минтақасининг чегараси энг илиқ ойнинг 5° ли изотермасига тўғри келади. Антарктика минтақасида радиация баланси совуқ ёки илиқроқ, ан-тарктика ҳаво массалари ҳукмрон.