АНТАЛИЯ

АНТАЛИЯ, Адалия — Туркиянинг жан. даги шаҳар, Анталия элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 378 минг киши (1990). Ўрта денгиз бўйидаги порт. Кемасозлик ривожланган, кема ремонт қилинади. Металлургия, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қ. х. ва ўрмон маҳсулотлари билан савдо қилинади.