АНТАКИЯ

АНТАКИЯ — Туркиянинг жан. даги шаҳар. Ўрта денгиз яқинида. Хатай элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 124 минг киши (1990). Тўқимачилик, пахта тозалаш, ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Балиқ овланади. Шаҳарга мил. ав. 300 й. да Оронт дарёси бўйида Салавк I асос солган ва Антиохия деб атаган. Салавкийлар давлатининг пойтахти булган. 64 й. дан кейин Рим тасарруфидаги Сурия провинцияси ноибининг қароргоҳи. 6—7-а. ларда Византия таркибида бўлди. Қадимда ва Ўрта асрларда савдо-ҳунармандчилик ривожланган шаҳарлардан эди. 6-а. да шаҳарни Эрон қўшинлари вайрон қилган. 1516 й. дан Туркия таркибида ва ўша даврдан Антакия деб аталган. 3—13-а. ларга оид меъморлик ёдгорликлари сақланган. Археология музейи бор.