АБИОГЕНЕЗ

АБИОГЕНЕЗ (юн. а — инкор қўшимчаси, био… ва genesis — келиб чиқиш, пайдо булиш) — тирик табиатда мавжуд бўлган органик бирикмаларнинг организм иштирокисиз нобиологик йўл б-н ҳосил бўлиши. Кенг маънода Абиогенез — тирик мавжудотларнинг пайдо бўлиши, яъни ҳаётнинг вужудга келиши ҳақидаги замонавий назариядир. Абиогенез тўғрисидаги энг қад. тушунчалар жуда содда бўлиб, тирик мавжудотлар анорганик ёки органик улик моддалардан ўз-ўзидан пайдо бўлади, деган фаразга асосланган эди. Тирик мавжудотларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги тушунчаларга 1861 й. да Л. Пастер узил-кесил зарба берди. Аммо Абиогенез тўғрисидаги замонавий назария органик моддаларнинг анорганик моддалардан синтезланиши, пировард натижада ҳаётнинг Абиогенез орқали пайдо бўлишини инкор этмайди, Абиогенез Опарин ва б. кўпгина олимларнинг фикрича, Ерда ҳаёт узоқ давом этган кимёвий жараёнлар натижасида Ер тараққиётининг муайян боскичида пайдо бўлган. Қад. геологик даврларда Ердаги шароит (т-ра, атмосфера таркиби, нурланиш) органик моддаларнинг Абиогенез синтезланиши учун қулай бўлган. 20 – а. ўрталарида оқсил ва б. органик бирикмаларнинг Ернинг қад. геологик даврлардаги шароитида абиоген йУл билан синтезланиши тажрибада исбот этилди (қ. Ҳаёт, Биогенез).