АНОМАЛИЯ

АНОМАЛИЯ (юн. anomalia) — меъёр (норма)дан четга чиқиш (оғиш); умумий қонуниятга зид ҳолат:

1) биология ва тиббиётда — бирор аъзо ёки бутун организм тузилиши ва функциясининг одатдагидан кўра бошқачароқ бўлиши, нормадан четга чиқиши. Одам ва ҳайвонлардаги Аномалиялар туғма (она қорнидаёқ) ва туғилгандан кейин пайдо бўлиши мумкин. Туғма нуқсонлардан мажруҳлик кўпроқ учрайди. Орттирилган Аномалия (эшитиш ва кўриш нуқсонлари, ақлий ривожланишдан орқада қолиш) турли касалликлар оқибатида вужудга келади;

2) педагогика ва психологияда — шахснинг жисмоний ва ақлий ривожланишда нормадан четга чиқиши. Болалар Аномалия сини махсус пед. (дефектология) ўрганади. Бош мияда бирор нуқсонни тўлдириб юбориш хусусияти кучли бўлганлиги учун болаларда Аномалия ҳодисасига қарши кенг педагогик ишлар олиб бориш мумкин;

3) магнит А. лар — Ер сиртидаги магнит майдон қийматининг меъёрдагидан оғиши, яъни қиймати магнит Аномалия тарқалиш ҳудудидан анча катта бўлган ҳудудда геомагнит майдонни ифодалайди. Қамраб олинган ҳудуд катталиги бўйича минтақавий, ҳудудий ва чекланган магнит Аномалия ларига бўлинади;

4) оғирлик кучи Ахи — амалдаги огирлик билан ер шарининг тузилишига қараб ҳисоблаб чиқилган оғирлик кучи ўртасидаги фарқ; бу фарқ ер шарининг умумий тузилишига ва кузатилаётган нуқта атрофидаги тоғ жинсларининг зичлигига боғлиқ. Жинслар зичлиги ер шарининг ўртача зичлигидан фарқ қилса, оғирлик кучи Аномалияси рўй беради. Огирлик кучи ва магнит Аномалия ларини ўрганиш геологик тадқиқотларда, хусусан, фойдали қазилмаларни геофизик усуллар билан қидиришда кенг қўлланилади.