АНОМАЛ МЕТАБОЛИТЛАР

АНОМАЛ МЕТАБОЛИТЛАР — ноқулай омиллар (ионлаштирувчи нурлар, паст ёки юқори т-ра, сувсизлик) таъсирида тирик организм ҳужайраларида моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида йиғилиб қоладиган ярим оксидланган моддалар (пероксид, эпоксид, оксифенол, оксихинон, гистамин, холин ва б.). Бундай моддалар заҳарли бўлиб, организмдаги биокимёвий жараёнларнинг бузилишини янада кучайтиради ва кўпинча организмнинг ирсиятини ўзгартириб юборади ёки унинг ҳалокатига сабаб бўлади (қ. Токсинлар).