АНОДЛАШ

АНОДЛАШ, электр-кимёвий оксидлаш — электролиз воситасида металл буюмлар сиртида шу металл оксидларидан иборат парда ҳосил қилиш. Анодлашда электролитга ботирилган буюм ток манбаининг мусбат зарядланган электродига (анодига) уланади. Мас, мис ишқор эритмасида оксидловчи иштирокида анодланганда Na2Cu03 таркибли беқарор бирикма эритмаси ҳосил бўлади. Бу бирикма парчаланганда мис (II)-оксид ажралиб чиқиб, буюм сиртида кристалланади. Металл буюмлар сирти электролит тўлдирилган ванналарда анодланади. Электролит сифатида ишқор, кислота ёки туз ишлатилиши мумкин. Оксид парда металл буюм сиртини коррозиядан сақлайди ва унга ҳусн беради.