АННЕКСИЯ

АННЕКСИЯ (лот. annexio — бирлаштириш, қўшилиш) — бир давлат ҳудудини бутунлай ёки қисман зўравонлик билан эгаллаб олиш ёки ўз давлатига қўшиб олиш сиёсати, агрессиянинг бир тури; шунингдек эл-элатларни бегона давлат чегараларида зўрлик билан тутиб туриш. Аннексия ҳоз. халқаро ҳуқуқнинг, жумладан куч қўлламаслик ва куч билан хавф солмаслик принципи, миллатлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади.