НАРЗУЛЛОЕВ Ахмат Имидович

НАРЗУЛЛОЕВ Ахмат Имидович (1956.15.3, Сурхондарё вилояти Денов тумани) — муҳандис-технолог, Узбе-кистон Қаҳрамони (2003). Тошкент политехника ин-тини тугатган (1979). Меҳнат фаолиятини 1979 й. дан Сари-осиё туманидаги Шарғун ғишт з-дида катта усталикдан бошлаган. 1981—86 й. ларда шу з-д директори, Денов экспериментал и. ч. корхонаси директор ўринбосари (1986— 90), 1991 й. дан Денов туманидаги чорвачиликка ихтисослашган «Лочин» фермер хўжалиги бошлиғи. Яйловлари 100 гектар булган фермер хўжалигида 2000—2003 й. ларда корамоллар сони 1100 бошдан 1800 бошга етказилди. Гўшт ва сут етиштиришда катта муваффақиятларга эришилди. Шунингдек, хўжаликда замонавий технология билан жиҳозланган молхоналар, сутни қайта ишловчи кичик з-длар қуридди. 2000 й. да рентабеллик даражаси 63%ни, 2003 й. да 175%ни ташил этди. Нарзуллоев ташаббуси ва кўмаги билан ҳудудда болалар спорти мажмуалари, замонавий врачлик пунктлари ва кичик корхоналар қурилиши, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам каби хайрли ишлар амалга оширидди. «Меҳнат шуҳрати» ордени б-н мукофотланган (2001).