АНИКИН Василий Васильевич

АНИКИН Василий Васильевич (1952, Ўш вилояти) — курашчи, халқаро тоифадаги спорт устаси (1976). Юнон-рум кураши билан шуғулланган. Ўзбекистоннинг бир неча марта чемпиони. Европа кубоги (1977, Лиссабон), Жаҳон кубоги (1981, Болгария) ғолиби. Германия, Швеция, Норвегия, Венгрия, Руминияда ўтказилган халқаро турнирларда 1-ўринни эгаллаган. ЎзР мудофаа вазирлиги Марказий Ҳарбий спорт клубида спорт устози.