АНИЗОГАМИЯ

АНИЗОГАМИЯ (нем. anisogamie; инг. anisogami) — катталиги, шакли ва хатти-ҳаракати бўйича бир-биридан фарқ қиладиган гаметаларнинг конъюгацияси (қўшилиши). Анизогамияга киришадиган гаметалар: 1 — копуляция ҳолатдаги хатти-ҳаракати билан фарқ қиладиган; 2 — фақат гаметаларнинг катталиги билан фарқ қиладиган; З — гаметаларнинг ўлчами ва шакли билан фарқ қиладиган гуруҳларга бўлинади.