АНЗОБ

АНЗОБ — кечпишар хўраки узум нави. Тожикистон деҳқончилик и. т. институтида |(Каттақўрғон Александрия мускати) х Султоний)| навларини чатиштириб яратилган (А. Д. Савченко, И. Ф. Кириллов). Тупи кучли ўсади. Барги йирик, бир оз чўзинчоқ, беш бўлмали, кертикли, орқа томони қалин тукли. Гули икки жинсли. Узум боши ва ғужуми йирик, тескари тухумсимон, кўкимтирсарғиш. Пўсти қалин, серэт, карсиллайди. Ҳосили куртак ёзилишидан фаол ҳарорат йиғиндиси 3100 — 3300° да 140-150 кунда пишиб етилади. Ҳосилдорлиги 250 — 270 ц/га. Антракноз, раға касалликлари ва барг ўровчига бардошли; узоқ жойларга жўнатилганда яхши сақланади.