АНЕРОИД (юн. а — инкор қўшимчаси — манфий зарра, neros — сув) , металл барометр — атмосфера босимини улчаш учун ишлатиладиган асбоб. Асосий иш қисми ичидан ҳавоси сўриб олинган эластик хусусиятли ясси тўгарак қутича, устки ва остки юзаси тўлқинсимон қилиб бурмаланган. Ҳаво босими ўзгарганда қутича ўз шаклини ўзгартиради (босим ошганда қутича сиқилади, камайганда кенгаяди) ва бу ўзгариш ричаглар тизими ёрдамида шкалада ҳаракатланувчи милга узатилади. Анероид шкаласи симобли барометр ёрдамида даражаланади. Мил кўрсатиши бўйича шкала узатмасидан ташқари т-ра ва қолдиқ деформация учун тузатма киритилади. Ҳар бир янги Анероидга тегишли тузатмалар жадвали берилади. Анероид нисбий асбоб, унинг аниқлиги 1—2мбар. Анероид метеорология ст-яларида эҳгиёт барометр сифатида ишлатилади.