АНЕМОХОРИЯ

АНЕМОХОРИЯ (юн. anemos — шамол ва choreo — тарқалаяпман) — ўсимлик мевалари, споралари ва уруғларининг шамол воситасида тарқалиши. Бундай органларнинг шамол таъсирида учишига хизмат қиладиган попук, қанотча каби махсус ўсимталари бўлади (мас, заранг ва қоқи ўсимликларида).