АНЕМИЯ

АНЕМИЯ (Anaemia) — қирққулоқдошларта мансуб кўп йиллик спорали ўсимликлар туркуми (уруғи). Спорасиз барглари патсимон. Спорали баргларининг япроклари қисқарган, ўқтомири узайган. Споралари баргнинг фақат энг пастидаги бир жуфт япроқчаларида жойлашган. 140 дан ортиқ тури бор. Шундан 96 га яқини Америка, Африка ва Мадагаскарнинг тропик ерларида кенг тарқалган, бир тури Ҳиндистонда ўсади, 50 га яқин тури қазилма ҳолда учрайди. Анемиянинг чанги ва барг излари Туркистон ва б. жойларнинг юра ва, асосан, бўр қатламларидан кўплаб топилган. Ўзбекистонда Анемиянинг 10 тача қазилма тури маълум. Уларнинг купчилиги Ҳисор тоғлари, Фарғона водийсининг жан. ҳудудлари, Фарғона тоғларининг шим. қисми, Бухоро, Хива депрессиясининг юра ва бур қатламларидан топилган.