АНДРОСТЕРОМА

АНДРОСТЕРОМА — буйрак усти бези пўст қаватининг ўсмаси. Касалликка хос белгилар: қизларда клитор гипертрофияси, тук босиш, сут безларининг такомиллашмаслиги, ҳайз кўрмаслик, мускулларнинг ҳаддан ташқари ривожланиб кетиши, ўғил болаларда вақтидан илгари балоғатга етиш, тез ўсиш. Аёлларда 30—40 ёшларда учраб, овознинг дағаллашиши, гирсутизм, сут безларининг кичиклашиши, бачадон атрофияси, клиторнинг катталашиши, ҳайз кўришнинг тўхташига, баъзан калликка олиб боради.