АНДИЖОН ТОЖМЕТАЛЛ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АНДИЖОН «ТОЖМЕТАЛЛ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — пахта тозалаш саноати машинасозлиги корхонаси. Андижон ш. да жойлашган. «Ўзмашсаноат» уюшмаси таркибига киради. 1992 й. да «Коммунар» механика з-ди тарзида ташкил этилган. 1997 й. окт. дан ҳозирги номда ва очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Пахта тозалаш з-длари учун технологик жиҳозлар ва машиналар (бунт бузгичлар, тола тозалаш машиналари, линтерлар, чигитдан толани ажратадиган (жин) машиналари учун арралар, саноат вентиляторлари), асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чикаради. Корхонада ишлаб чиқариладиган технологик линиялар ва б. маҳсулотлар МДҲдаги пахтакор мамлакатларга экспорт қилинади.