АНДИЖОН

АНДИЖОН — Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги шаҳарча. Фарғона водийсининг жан.-шарқий қисмида. Асака т. й. ст-ясидан 16 км. Аҳолиси 3500 киши (2000). Андижон бу ердаги нефть конининг ўзлаштирилиши муносабати билан 1941 й. да вужудга келган. Андижонда нефть қудуқлари ускуналарини таъмирлаш шахобчалари, нефть конига технология-транспорт хизмати кўрсатиш бошқармаси фаолият кўрсатади. 2 умумий таълим мактаби, академик лицей, тиббиёт-санитария қисми бор (2000).