АНДИЖАНСКАЯ ПРАВДА

«АНДИЖАНСКАЯ ПРАВДА» («Андижон ҳақиқати») — Андижон вилояти хркимиятининг ижтимоий-сиёсий газ. Андижон ш. да рус тилида хафтада 2 марта чиқади. Дастлаб (1916 й. I июлда) «Туркестанский голос» («Туркистон овози») номи билан нашр этилган. Уни демократик қарашлари билан танилган Андижанская Правда Чайкин ўз маблағи ҳисобига чиқарган (газ. га ўзи муҳаррирлик қилган). Газ. Фарғона водийсидаги ҳаётни мунтазам ёритиб, Тошкент, Ўш, Петроград, Москва ва б. шаҳарлардаги, шунингдек чет эллардаги воқеалар билан аҳолини таништириб борган. Кейинчалик газ. турлича номланган (1918—21-й. ларда «Известия»). 1954 й. дан ҳоз. номда. Газ. да турли даврларда Р. А. Сафаров, Н. С. Коркин, П. П. Волков, Г. Крайнов, С. Безносов каби таникли журналистлар фаолият кўрсатган. 2000 й. 31 майда «Андижанская правда» таҳририяти «Андижоннома» газ. таҳририятига қўшилди. Газ. вилоятда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни, умуман Андижон аҳолиси ҳаётини изчил ёритиб боради. Адади 2 мингга яқин (2000).