АНГРЕН СУРАТЛАР ГАЛЕРЕЯСИ

АНГРЕН СУРАТЛАР ГАЛЕРЕЯСИ, В И. Уфимцев номида — рассом В. Уфимцев ташаббуси ва унинг шаҳарга совға қилган 50 асари асосида ташкил қилинган муассаса. 1964 й. 31 окт. да очилган. В. Уфимцев асарлари учун махсус хоналар ажратилган; кейинги йилларда тўпланган 70 дан ортиқ рассомнинг 1000 дан зиёд асари учун янги хоналар ажратилиб кенгайтирилган. Ангрен кулолчилик з-дининг бадиий буюмлари, турли маҳсулотлари ҳам алоҳида хонага қўйилган. Рассом вафоти (1964) дан кейин унинг рафиқаси Г. В. Уфимцева галереяга ижодкорнинг барча мужассамот, қоралама (этюд), чизгилари (жами 624 асар), рассомнинг шахсий буюмлари, ҳужжат, мактуб, фотосуратларини ҳам топширган. 1986 й. дан галерея қошида тасвирий санъат студияси ишлайди. Унда ҳаваскор рассом — ишчиёшлар рассомлик (ранг-тасвир, графика), ҳайкалтарошлик сирларини ўрганадилар.