АНГОБ

АНГОБ — қизил кесакдан тайёрланган бўёқ. Ангоб кулолчиликда кенг қўлланилади. Сопол идишлар ва буюмлар Ангоб суртишдан олдин қуритилади. Нотекис жойлари махсус лой (дазмол лой) билан текисланади, сўнг ҳўл латта билан силлиқланади. Баъзан Ангоб бир неча қават суртилади. Идишлар ва буюмлар Ангобдан кейин нақшланади. Ўрта Осиё халқлари Ангобни неолит даври (мил. ав. 4 — 3 минг йиллик) дан бошлаб сопол идишларга нақш беришда ва бўяшда ишлатган. Кушон подшолиги (мил. ав. 2 — 1 ва мил. 1 — 4 – а. лар) давридаги сопол идишларнинг сирти Ангоб билан бўялган. Бундай идишлар Ўрта Осиёда қорахонийлар даври (11 — 12 – а. лар) да ҳам кенг тарқалган. Ангобдан қад. қабилалар ўликларни кўмишда ҳам фойдаланган. Кўпинча мурдага Ангоб суртиб ёки сепиб кўмилган. Қад. одамлар ғорларнингде-ворларига ва қоятошларга Ангоб билан расмлар чизган. Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Зараутсойдан 1936 й. да Г. В. Парфенов топган қад. расмлар (ҳайвонлар шакллари) ҳам Ангоб б-н чизилган.