АНГЛИЯ-ФРАНЦИЯ-ИСРОИЛНИНГ МИСРГА ҚАРШИ АГРЕССИЯСИ

АНГЛИЯ-ФРАНЦИЯ-ИСРОИЛНИНГ МИСРГА ҚАРШИ АГРЕССИЯСИ (1956) — Сувайш каналини босиб олиш мақсадида уюштирилган босқинчилик. 29 окт. да Исроил қўшинлари Миср ҳудудига бостириб кирди; 31 окт. да инглиз ва француз куролли кучлари Мисрни бомбардимон қилди ва 5 нояб. да Порт Сайд атрофига қўшин туширди. Собиқ СССР, АҚШ ва БМТ томонидан кўрилган огоҳлантирувчи чора-тадбирлар Буюк Британия ва Францияни 1956 й. дек. да, Исроилни эса 1957 й. мартда ўз қўшинларини Мисрдан олиб чиқиб кетишга мажбур қилди.