АНГЛИЯ-БУРЛАР УРУШИ

АНГЛИЯ-БУРЛАР УРУШИ (1899-1902) — Англиянинг Жан. Африкадаги Бур (Трансвааль ва Оранжевая) республикаларига қарши олиб борган босқинчилик уруши. Англиянинг Бур республикасида яшовчи инглизларга ҳам сайлов хуқуқи бериш тўғрисидаги талабига Трансвааль президентининг рад жавоби урушнинг келиб чиқишига баҳона бўлди. Уруш қарийб 4 йил давом этди. Оқибатда бурлар маглубиятга учрадилар. 1902 й. шартномасига мувофиқ, Трансвааль ва Оранжевая республикалари Англия мустамлакасига айлантирилди. 1910 й. Бур республикалари Англия қўл остидаги Жан. Африка Иттифоқи (1961 й. дан бошлаб ЖАР)га қўшиб олинди.