АНГИОГРАФИЯ

АНГИОГРАФИЯ (ангио… ва…графия) — қон ва лимфа томирларига контраст (соя туширадиган ва организм учун безарар) модда юбориб, рентгенологик усул билан улар суратини олиш. Ангиография кон ва лимфа томирлари касалликларини, шунингдек баъзи аъзолар (мия, юрак, ўпка ва б.)даги касалликларни қон томирларидаги ўзгаришларга қараб аниқлашда қўлланилади. Ангиографиянинг ангиокардиография, ангиопульмонография, аортография, вазография, лимфография ва б. турлари мавжуд.